Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тарихий обидаларимиз ҳақида 12 тилда маълумот. Қашқадарёда ҳам сайёҳлик объектларига QR-кодлар ўрнатилиши бошланди

Тарихий обидаларимиз ҳақида 12 тилда маълумот. Қашқадарёда ҳам сайёҳлик объектларига QR-кодлар ўрнатилиши бошланди

Фото: «Uzbektourism.uz»

Бухородаги тарихий обидаларимизда QR-кодлар ўрнатила бошлангани ҳақида аввал хабар қилган эдик. Энди Қашқадарёда ҳам бу ишга қўл урилди. Бу ҳақида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

«VERUM QR» лойиҳаси доирасида Шаҳрисабз туризм ҳудудидаги тарихий обидалар, меҳмонхоналар, ресторанлар ва бошқа иншоотлар QR-кодлар билан таъминланди.

Фото: «Uzbektourism.uz»

Синов тартибининг биринчи босқичида Шаҳрисабз шаҳрида QR-кодлар ўрнатилди. Шу йилнинг 1 апрелига қадар Қашқадарё вилоятининг барча сайёҳлик объектларида ушбу тизим ўрнатилади. Обидалар ва иншоотлар ҳақидаги маълумотар 12 тилда тақдим қилинади.

QR-кодлар ёрдамида сайёҳлар ўз смартфонлари орқали шундай код ўрнатилган ҳар бир объект ҳақида маълумот оладилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг