Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тармоқларда «iPhone SE»нинг янги авлоди тасвирланган видео пайдо бўлди

Тармоқларда «iPhone SE»нинг янги авлоди тасвирланган видео пайдо бўлди

Фото: «Apple-iPhone.ru»

Хитой ижтимоий тармоқларида «iPhone SE 2» намойиш этилган видео пайдо бўлди. Ушбу қурилмада «Apple» симсиз қувватлантириш тизимидан фойдаланишни режалаштирмоқда, деб хабар беради «NV.ua».

Оргинал «iPhone SE»нинг орқа панели деярли тўлиқ алюминийдан ишланган, фақатгина юқори ва пастки қисмида ойнали ҳошия мавжуд. Шунингдек, 3,5 миллиметрли наушник улагич сақлаб қолинган. Орқа камера корпусдан чиқиб турмайди. Бу камера технологияси «iPhone 8»никидан фарқ қилишини англатади.

Смартфон ўзининг биринчи авлодидаги каби «Touch ID» ва «NFC»га эга.

«Apple» ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш мақсадида эски дизайнни сақлаб қолиши мумкин. Бунда фақатгина унинг қурилма ичи янгиланади, яъни процессори.

Смартфоннинг аниқ техник тавсифлари ҳозирча номаълум.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг