Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ТАТУ профессори ва талабаси давлат мукофотларига сазовор бўлишди

ТАТУ профессори ва талабаси давлат мукофотларига сазовор бўлишди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида» Фармони эълон қилинган эди.

Фармонга кўра, тақдирланганлар орасида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети физика кафедраси профессори Қаҳҳор Абдураҳмонов ҳам бор. Устоз «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан республикамиздаги ёшлардан 28 нафари «Мард ўғлон» давлат мукофотига лойиқ топилган эди.

Қарорга кўра, «Мард ўғлон» давлат мукофоти ўқишдаги муваффақиятлари, ижтимоий фаоллиги ва истеъдоди билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган иқтидорли йигитларга фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳаларида ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун берилади.

«Мард ўғлон» давлат мукофоти совриндорлари қаторида ТАТУ Қарши филиали 1-босқич магистранти Фаррух Қодиров ҳам бор.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Қашқадарё вилоят  бошқармаси бошлиғи С.Арипов ҳамда ТАТУ Қарши филиали директори А.Турғуновлар Фаррух Қодировнинг хонадонида бўлиб, унга Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг «Ташаккурнома»си ва эсдалик совғаларини топширишди.

Ана шундай ўғлонни тарбиялаган ота-онасига миннатдорлик билдирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг