Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ТAТУ ва «ORACLE» ҳамкорлиги кучаяди

ТAТУ ва «ORACLE» ҳамкорлиги кучаяди

Фото: ТАТУ

«ORACLE» компанияси таклифига асосан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг докторанти, «Ахборот технологиялари» кафедраси катта ўқитувчиси Т.Хўжақулов ҳамда компьютер инжиниринги факультети декани муовини Х.Жиянбековлар «ORACLE» бош офисида бўлишди.

Компания софтверчилари ва қатор бош менежерлари билан ўтказилган учрашувларда маҳсулотлар ишлаб чиқиш ва дунё бозорига чиқаришда ҳамкорлик қилиш, ТАТУда «ORACLE» aкaдемиясини янада ривожлантириш, талабаларга билим беришда энг сўнгги дастурий маҳсулотлардан фойдаланишни йўлга қўйиш, университетда «ORACLE» лабораториясини очиш, умуман, ҳамкорлик йўналишларини кўпайтириш бўйича келишиб олинган.

Фото: ТАТУ

Бундан ташқари, «ORACLE» компанияси вакиллари Ўзбекистонда бўлаётган AКТ соҳасидаги туб ўзгаришлар билан яқиндан таништирилиб, яқинда Ўзбекистон президенти ташаббуси билан очилган IT-Парк фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг