Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТАТУда қиймати 3 млн. АҚШ долларлик лойиҳа амалга оширилади

ТАТУда қиймати 3 млн. АҚШ долларлик лойиҳа амалга оширилади

ТАТУ ректори ва KOICAнинг Ўзбекистондаги офиси раҳбари томонидан лойиҳасини амалга ошириш бўйича муҳокама баённомаси имзоланди.

Фото: «Xabar.uz»

Бугун Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида университет ректори ва KOICAнинг Ўзбекистондаги офиси раҳбари томонидан 2018–2021 йилларда амалга оширилиши режалаштирилаётган қиймати 3 млн. АҚШ долларлик «ТАТУда интеграллашган таълим ахборот тизимини жорий қилиш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича муҳокама баённомаси имзоланди.

Лойиҳа концепциясида кўрсатилган «e-learning» ва «e-library» компонентларини нафақат ТАТУ ахборот ресурс маркази ва ўқув жараёнига, балки, Ўзбекистоннинг барча олий таълим муассасаларида жорий қилиш бўйича стратегик режа ишлаб чиқилган.

KOICA ва ТАТУ мутахассисларининг ҳамкорлиги доирасида ишлаб чиқилган ушбу лойиҳа икки қисмдан иборат:

  1. Техник воситалар билан таъминлаш.
  2. «Ўқув жараёнини ташкил этиш» ва «Электрон кутубхона» тизимларини яратиш, ривожлантириш ва жорий қилиш.

Лойиҳадан қуйидаги натижалар кутиляпти:

  • Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг Самарқанд филиалининг моддий техник базасини ривожлантириш;
  • «Ўқув жараёнини ташкил этиш» ва «Электрон кутубхона» интеграллашган тизимларини жорий қилиш;
  • Ишлаб чиқилган тизимларни ТАТУда синовдан ўтказиб, орттирилган тажриба асосида Ўзбекистоннинг барча ОТМларига жорий қилиш дастурини яратиш.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг