Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ТАТУда жанубий кореялик профессор фаолият бошлади

ТАТУда жанубий кореялик профессор фаолият бошлади

Фото: «Tuit.uz»

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 2019 йилнинг баҳорги семестридан «АКТ соҳасида иқтисодиёт» кафедрасида жанубий кореялик профессор Чой Вон-Ган фаолият юрита бошлади.

Чой Вон-Ган АКТ соҳасида иқтисодиёт ва менежмент факультети талабалари учун «Иқтисодиёт назарияси» ҳамда «Бошқарув ҳисоби» фанларидан инглиз тилида маъруза машғулотларини олиб бормоқда.

Профессор Чой Вон-Ган 1980 — 1985 йилларда Жанубий Кореянинг Yonsei университети бакалавриатурасида, 1986 —1988 йилларда Франциянинг Ницца университети магистратурасида таҳсил олган. 1993 йилда Франциянинг Париж 1 университетида «Молия» мутахассислиги бўйича PhD илмий унвонини олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг