Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тайван: 3G-тармоқ тўхтатилади — тезлик оширилади

Тайван: 3G-тармоқ тўхтатилади — тезлик оширилади

Фото: «Telecom Review Asia»

Тайвандаги йирик операторлар, хусусан, «Taiwan Star», «Chunghwa», «Big Brother», «Far Eas Tone» компаниялари 2019 йилнинг 1 январидан 3G стандартида алоқа хизматлари кўрсатишни тўхтатади.

Ҳали 3G алоқани тузукроқ ўзлаштира олмаган мамлакатлар бор... Тайван учун эса бу стандарт эскириб улгурди.

Тайванда 2G стандартида хизмат кўрсатиш билан хайрлашилганига бир ярим йилдан ошди. Операторлар эса фурсатни бой бермай фуқароларни 4G стандартидан фойдаланишга чорлашни бошлашди. 2G йўқ бўлганидан сўнг 3G хизматидан фойдаланувчилар сони кескин қисқариб кетди, ҳозир 230 мингтача киши «учинчи авлод»дан фойдаланяпти. Экспертлар 10-15 кун ичида шунча абонентнинг ярми ҳам қолмаслигига кафолат беришяпти.

Чунки 4G да тезлик жуда юқори: кўчма абонентлар учун — 100 Мбит/сония, станционар абонентлар учун — 1 Гбит/сония. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг