Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Телефон қуввати нима учун тез тугайди? Бунинг еттита сабаби билан танишинг!

Телефон қуввати нима учун тез тугайди? Бунинг еттита сабаби билан танишинг!

Фото: «Akket.com»

Одамнинг кўнглини хира қиладиган бир ҳолат бор: зудлик билан кимгадир қўнғироқ қилишингиз керак. Дарҳол телефонингизни қўлга оласиз ва кўрасизки, қуввати атиги 2 фоиз қолган, холос. Асаббузарлик, саросима, ваҳима. Қувватлантириш мумкин бўлган жойни қидириб қоласиз. Топа олсангиз, «мечкай» смартфонингизни қувватлантирасиз. Акс ҳолда…

Айтганча, мобиль телефонингиз тез-тез қувват манбаига бириктирасизми? Қуввати тез тугайдими? Биласизми, бунинг маълум сабаблари бор.

Мутахассислар нима учун мобиль қурилмасининг қуввати тез тугашига сабаб бўлувчи 7 та ҳолатни келтириб ўтишди:

  1. Сиз ўз телефонингизни доим 100 фоиз қилиб қувватлантирасиз

Экспертларнинг хулосаларига кўра, телефон батарейкасидаги максимал қуввати миқдори 30 фоиздан 80 фоизгача. Яхшиси, қурилмангизнинг қувватини ана шундай миқдорда сақлаш учун кунига бир неча маротаба манбага уланг.

  1. Сиз телефонингизнинг «ўлиши»га сабаб бўлаяпсиз

Доим аккумуляторнинг энг паст даражага тушиши яхши эмас. Қурилмани бунчалик «эксплуатация» қилманг. Экспертларнинг айтишича, аккумуляторни фақат икки ойда бир марта 0 фоизга тушириб, ўчиб қолгунча ишлатиш керак. Бу профилактика учун ҳам зарур. Бироқ бу доимий бўлмаслиги шарт. Қайтарамиз икки ойда фақат бир марта.

  1. Сиз аккумуляторнинг қизишига йўл қўйиб беряпсиз

«iPhone» ва бошқа қурилмалар экстремал баланд ҳароратни яхши кўрмайди. Телефонни ўта совуқ (нолдан паст) ва 35 даражадан юқори ҳароратда ишлатманг. Қурилмани жазирама ёз иссиғида дераза токчасида, қаҳратон қиш пайти машинадан қолдирмасликка ҳаракат қилинг.

  1. Сизга смартфонни масофадан туриб қувватлаш ёқиб қолган кўринади

Ва сиз мобиль қурилмангизни ҳар кун шундай услубда қувватлантираяпсизми? Билсангиз, симсиз зарядлаш қурилмаси батарейкани қиздириб юборади.

  1. Сиз қувватлаш чоғида смартфонингизнинг қизиб кетишига йўл қўйиб бераяпсиз чоғи

Агар телефонингиз қувватлаш чоғида юмшоқ кўрпачанинг устида бўлса, тез қизиб кетади. Қувватлантириш пайтида қурилмани стол ёки тумба устига қўйишга ҳаракат қилинг.

  1. «Захира» телефонингиз доим қувват билан тўйинган бўлади

Кўпчиликда қўшимча сифатида ишлатиладиган «захира» телефони бор. Унинг доим «тўйинган» ҳолда бўлиши — катта хато. Агар сиз уни фаол ишлатмасангиз, телефон қуввати 50 фоиздан юқори бўлиб туришининг ўзи кифоя.

  1. Бегона қурилмалардан ҳам смартфонни қувватлантириб турасиз

Муаммо шундаки, кўпчилик қурилма учун энг арзон қўшимча шнур сотиб олади. Билиб олинг, аксарият аккумуляторларнинг асосий «қотили» ҳам «бегона» шнурлар бўлади.

Манба: terabayt.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг