Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Telegram» асосчиси ўзининг криптовалютасини чиқаради

«Telegram» асосчиси ўзининг криптовалютасини чиқаради

«Telegram»нинг ўзини криптовалютаси бўлади.

Фото: «Searchengines.guru»

Тармоқларда «Telegram» мессенжери асосида яратилган блокчейн-платформанинг анонси тасвирланган видео пайдо бўлди. Мессенжернинг ҳар бир эгаси криптовалюта ҳамёнига эга бўлади, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».

Видеороликда «Telegram» фойдаланувчилари ўртасида пулларни (криптовалюта кўринишида) бир лаҳзада ўтказиш имконини берувчи TON (Telegram Open Network) лойиҳасининг анонси тасвирланган.

Роликда сўзланишича, TON блокчейни тез тарқалади ва унга смарт-шартнома яратиш орқали осон эга бўлиш мумкин. Барча транзакциялар деярли бир лаҳзада ва мутлақ аноним ҳолатда амалга оширилади. Янги криптовалюта тўғри мессенжерга «ўрнатилади».

Ушбу маълумот расмий манбалар орқали тарқатилмагани сабаб унга ҳали тўлиқ ишонч ҳосил қилиб бўлмайди. Бироқ кейинги йилдан бу миш-мишлар ўз-ўзидан ойдинлашади.

Павел Дуров «Bloomberg»га берган интервюсида 2018 йилда «жуда муҳим» нарсани тақдим этишини маълум қилди, шунингдек, у ниҳоят ўз мессенжерини монетизация қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг