Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Telegram» блокланса қандай қилиб ундан фойдаланишни давом эттириш мумкин?

«Telegram» блокланса қандай қилиб ундан фойдаланишни давом эттириш мумкин?

Фото: «AP Photo»

Москва шаҳрининг Таганский туман суди «Telegram» мессенжерини Россия Федерацияси ҳудудида блоклаш бўйича қарор қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур қарор тезда кучга киради. «4PDA» бунга олдиндан тайёргарлик кўрмаганлар учун ўз ечимларини тақдим этади.

VPN

Ҳудудий блокировкани четлаб ўтишнинг энг оддий ва танилган усули — бу VPN. Мазкур усул сизнинг трафигингизни шифрлаб, уни бошқа мамлакат сервери орқали ўтказади. Ҳозирги кунда VPN-сервисларнинг пулли ва бепул версиялари жуда кўплаб топилади. Эътиборингизга улар орасидаги энг машҳурларини тақдим этилади.

Бепул:

«Opera» компанияси ўзининг браузери ичига ўрнатилган VPN-сервисига эга, шунингдек, «iOS» ва «Android» операцион тизимлар учун ишлаб чиқарилган мобиль дастурларда ҳам VPN мавжуд.

Бундан ташқари компютерларда «FreeOpenVPN» дастуридан ҳам фойдаланиш мумкин. Мобиль қурилмалар учун энг мақбуллари — «Turbo VPN» ҳамда «Safe, Secure & Fact VPN».

Пулли:

Шахсий компьютерларда одатда «TunnelBear»дан фойдаланилади. Ундан бепул фойдаланса ҳам бўлади, бироқ чегараланган трафикда. Лимитсиз фойдаланиш учун пулли обунадан ўтиш лозим. Бундан ташқари сервис жуда тезкор ва смартфонларда ҳам ишлайди.

Шунингдек, «NordVPN: Private Wi-Fi & Security — Unlimited» ҳамда ExpressVPN — Best Android  VPN» ҳам анча оммалашган.

«Роскомнадзор»нинг блокировкасини «Telegram»ни ўзи орқали ҳам четлаб ўтиш мумкин. Бунинг учун «SОCКS5» прокси-серверидан фойдаланиш керак. Буни икки усулда амалга оширса бўлади: автоматик ва қўлда.

Дастлаб биринчи усулни кўриб чиқамиз. Прокси-серверни ўрнатиш ва созлаш борасидаги барча ишларни махсус ёзилган бот амалга оширади. Танлов учун бир неча вариантлар бор: @TgVPNbot@proxy_socks5_bot@socks5_bot ва @TgProxies. Улардан фойдаланиш учун шунчаки бирортасида кириб «старт»ни босиш керак, холос.

Созлашни қўлда бажараши усули. «Telegram»нинг мобиль версиясидаги «Созламалар» бўлимига кирилади ва у ердаги «Маълумотлар ва диск» банди танланади. У орқали «Прокси» пунктини топиш мумкин.

«Прокси» пунктида сервер ва портни кўрсатиш лозим. Қуйида хорижда оммалашган проксиларни эътиборингизга ҳавола этамиз:

Прокси-серверни ўрнатиш учун юқорида кўрсатилган ботлардан бирини танланг ёки уни қўлда созланг. Қўлда созлаш учун «Созламалар» («Settings»)га кирилади ва «Кенгайтирилган созламалар» («Advensed Settings») танланади. У ердан «Улаш усули» (Connection Type») пунктини белгилаш лозим. Шунингдек, «Default TCP/IPv4» опциясини ўз ҳолича қолдириш керак ва серверни ва портни кўрсатган ҳолда «TCP with custom socks5-proxy»ни ўрнатиш лозим. Уни қаердан олиш борасида юқорида ёзиб ўтилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг