Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Telegram» мессенжерида чатларни беркитиб қўйиш усули

«Telegram» мессенжерида чатларни беркитиб қўйиш усули

Фото: Лайфхакер

«Telegram» мессенжери оммалишиб кетганлиги боис ундаги фойдаланувчилар ва каналлар сони геометрик прогрессия шаклида ортиб бормоқда. Дастурчилар саралаш функциясини ҳали қўшишга улгурмагани учун айни вақтда кўпчиликнинг контактлари аралаш-қуралаш бўлиб ётибди. Бироқ чатларни яшириб қўйиш усули ҳам бор.

«Telegram»даги чатларни беркитиб қўйиш учун қуйидаги амалларни бажариш лозим:

  • асосий созламаларга киринг;
  • клавиатурани инглиз тилига ўтказинг;
  • «workmode» сўзини териб, «enter» тугамасини босинг. Шунда ушбу амални тасдиқланг деган хабар келади;
  • ОK тугмасини босинг.

    Фото: Лайфхакер

Дастур ўзи ўчиб ёнгач, контактлар рўйхатида «Hide muted chats» тугмаси пайдо бўлади. Уни боссангиз рўйхатдаги каналлар йўқ бўлади. Уларни қайтариш учун яна ўша тугмани босасиз. Режимдан чиқиб кетиш истаги туғилиб қолса, созламаларга кириб, «workmode» сўзини терасиз. Айтганча, бу орқали чатларни ҳам, каналларни ҳам беркитиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг