Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Telegram» ўрнига чиқарилган мессенжерни 3 дақиқада бузишди

«Telegram» ўрнига чиқарилган мессенжерни 3 дақиқада бузишди

Фото: «4PDA»

«Telegram»нинг блокланиши муносабати билан Қримда «Диалог М»номли маҳаллий мессенжер ишга туширилди. «Қримтехнология» компанияси томонидан тақдим этилган мессенжер тезкор ва ёзишмалар ҳамда файллар алмашинувида хавфсиз дея эътироф этилди. TJ фойдаланувчилар эса «Telegram»нинг мазкур муқобилини синаб кўриш вақтида уни уч дақиқада бузиб қўйишди, деб хабар беради «4PDA».

TJ фойдаланувчиси Артём Леготиннинг айтишича, «Диалог М» мессенжерининг рўйхатдан ўтиш тизимидаги нуқсон сервиснинг ҳар қандай фойдаланувчисини аккаунтига кириш имконини беради. Фойдаланувчилар профилини бузишга 3-4 дақиқа кетади холос.

Мессенжер кодидаги Артём томонидан аниқланган нуқсон ўйлаб топилган исталган рақам остида аккаунт яратиш ёки ушбу рақам орқали рўйхатдан ўрган профилга тўлиқ кириш имкониятини беради. Муаллиф сервис дастурчилари нуқсонни бартараф этишлари учун «Диалог М»ни бузиш борасидаги тўлиқ қўлланмачи эълон қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг