Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Telegram»да саратон эҳтимолини аниқловчи бот пайдо бўлди

«Telegram»да саратон эҳтимолини аниқловчи бот пайдо бўлди

Фото: «NV.ua»

Саратоннинг олдини олиш жамғармаси ҳамда «Telegram»даги «@medtechnew» канали биргаликда касаллик даражасини аниқлашга ёрдам берадиган @screencancerbot чатботини ишга туширди. Ботни ишга тушириш вақтида саратоннинг юзага келиш эҳтимолини аниқловчи тестдан ўтиш керак деб хабар берди «NV.ua».

Бот ўз ишида хато юзага келиши мумкинлигини бошидан огоҳлантиради.

«Бот яқинда ишга тушди ва синов тартибида ишламоқда. Фойдаланувчилар кўплиги сабабли кичик муаммолар юзага келиши мумкин. Бот ўйлаб кўриб, бир неча сониядан кейин жавоб бериши ҳам мумкин, бундан асло хавотирланманг», — дейилади хабарда.

Сўров онкологик касаллиги бўлмаган 20 ёшдан ошган инсонлар учун мос келади. Тест 100 фоиз аниқ ташхисни кафолатламайди.

«Хавф кўрсаткичининг пастлиги саратон ривожланиши эҳтимоли айни вақтда кам эканлигини кўрсатади, бироқ бу нолга тенг дегани эмас. Юқори кўрсаткич эса саратон мавжудлигини ва унинг ривожланишининг олдини олиш учун тезкорлик билан чора кўриш лозимлигини англатади», — дея аниқлик киритади бот муаллифлари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг