Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Tello» — болалар учун мўлжалланган 99 долларлик дрон

«Tello» — болалар учун мўлжалланган 99 долларлик дрон

Фото: «ITC.ua»

Хитойнинг «Ryze Tech» стартапи «Intel» ҳамда «DJI» компанияларининг технологиялари қўлланилган «Tello» номи остидаги дронни ишлаб чиқарди, деб хабар берди «ITC.ua».

«Tello» дронининг оғирлиги атига 80 грамни ташкил этади. Шу билан бирга ундаги камера 360 даражага айланиб, тасвирни планшет ёки виртуал реаклликни таъминловчи қурилмага узата олади. Шунингдек, у суратларни 5 мегапикселл тиниқликка олишга ҳам қодир. 

Стартап яратувчилари ушбу қурилманинг хавфсизлигини таъминлайдиган, жумладан, учиш ва қўнишни автоматик амалга оширишда ёрдам берадиган функциялар билан жиҳозлади. Мазкур функциялар «Intel» компаниясининг чиплари ва «DJI» компаниясининг барқарорлаштирувчи тизими шарофатига пайдо бўлди. Қурилма шу орқали ҳатто одамнинг очиқ турган кафтига ҳам қўнишга амалга ошира олади. Бу эса дрондан фойдаланаётган болаларга ўз диққатини жамлашда ёрдам беради. Қурилма ҳавода 13 дақиқа уча олади.

«CES 2018» кўргазмасидан тақдим этилган «Tello» дрони март ойи 99 доллардан савдога чиқиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг