Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Tesla» ва «Panasonic» ҳамкорлик қилади

«Tesla» ва «Panasonic» ҳамкорлик қилади

Фото:«Sabah.com»

Япониянинг электроник компанияси «Panasonic» Хитойда электромобиллар ишлаб чиқарувчи «Tesla» билан ҳамкорликда аккумуляторлар ишлаб чиқаради. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

«Tesla» Хитойда биз билан биргаликда ишлаб чиқариш объекти қуради», – деган «Panasonic» корпорацияси президенти Казухиро Цуга.

«Panasonic» корпорацияси ҳозир ҳам АҚШнинг Невада штатида «Tesla» машиналари учун аккумулятор ишлаб чиқармоқда.

Хитойда ҳам аккумулятор заводи қурилиши келажакда бу ҳудудда электромобиллар бозорига асос солади.

Осакада жойлашган «Panasonic» корпорацияси шу йил март ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 58 фоиз кўп фойда кўрган. Унинг миқдори 236 миллиард йен экани айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг