Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Техник ижодкор болалар (фото)

Техник ижодкор болалар (фото)

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Халқ таълими вазирлиги томонидан иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва уларни ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида «Youth techno art – 2018» фестивали ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур танлов ўқувчилар ўртасида техник воситалар ва компьютер технологияларини ўрганишни ташкил этиш ҳамда уларнинг техник ижодкорлигини ривожлантириш мақсадида ўтказилди.

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Фестивалда ўғил-қизлар бешта, яъни автомодель, авиа-ракетамодель, робототехника, электрон ўйинчоқлар ҳамда радиотехника, электроника ва алоқа йўналиши бўйича 1,2 мингга яқин ижодий ишлари билан беллашди.

Танловнинг республика босқичи жорий йилнинг 25 декабрида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Танловнинг якуний босқичида ҳар бир ўғил-қиз ўзининг ижодий иши ҳамда кўргазмалари билан фаол иштирок этди.

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

«Youth techno art – 2018» болаларнинг техник ижодкорлиги фестиваль-танловининг натижаларига кўра ғолиблар қуйидаги йўналишлар бўйича сараланди:

Автомодель йўналиши бўйича:

1-ўрин - Асадбек Хасанов, Сурхондарё вилояти, Термиз тумани «Баркамол авлод» болалар маркази

2-ўрин - Азизбек Неъматов, Фарғона вилояти, Ёзёвон тумани «Баркамол авлод» болалар маркази

3-ўрин - Лазиз Жалилов, Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар «Баркамол авлод» болалар маркази

Авиа-ракетамодель йўналиши бўйича:

1-ўрин Азизулло Комилжонов, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани «Баркамол авлод» болалар маркази

2-ўрин - Аббос Камилов,Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар «Баркамол авлод» болалар маркази

3-ўрин - Муҳаммадқодир Маматов, Наманган вилояти, Уйчи тумани «Баркамол авлод» болалар маркази

Электрон ўйинчоқлар йўналиши бўйича:

1-ўрин - Турсунбой Абдулбориев, Наманган вилояти, Наманган шаҳри «Баркамол авлод» болалар маркази

2-ўрин - Элбек Хасанов, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри «Баркамол авлод» болалар маркази

3-ўрин - Фахриддин Дилшодов, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри «Баркамол авлод»  болалар маркази

Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

Робототехника йўналиши бўйича:

1-ўрин - Суҳроб Ҳайдаров, Навоий вилояти, Навоий шаҳри «Баркамол авлод» болалар маркази

2-ўрин - Бердияр Барлықбаев, Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот тумани «Баркамол авлод» болалар маркази

3-ўрин - Аброрхўжа Анваров, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани

Радиотехника, электроника ва алоқа йўналиши бўйича:

1-ўрин - Ҳайдар Рафиқов, Бухоро вилояти, Шофиркон тумани «Баркамол авлод» болалар маркази

2-ўрин - Шатский Георгий, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани «Баркамол авлод» болалар маркази

3-ўрин - Аббос Мансуров, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг