Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тиниб-тинчимас хитойликлар учар 3D-принтерни яратди

Тиниб-тинчимас хитойликлар учар 3D-принтерни яратди

Учар «Fly Elephant» 3D-принтери.

Фото: «Hi-News»

3D-принтерлар кундалик ҳаётимиздан шу қадар тез кириб келмоқдаки, улар борасидаги янгилик билан кўпчиликни ҳайратга солишнинг имкони қолмаяпти. Шунга қарамай, Хитойнинг «DediBot» компанияси ўзига хос принтерни — учар «Fly Elephant» 3D-принтерини тақдим этди, деб хабар берди «Hi-News».

«Fly Elephant»нинг олтита ротори остига уч ўлчамли босмани амалга оширувчи «Open-ended Additive Manufacturing» (OAM) қурилмаси ўрнатилган бўлиб, у махсус экструдер ёрдамида ҳар қандай материалдан уч ўлчамли буюм ясай олади. Бундан ташқари қурилманинг ишлаб чиқаришдаги аниқлиги 0,1 миллиметрга тенг.

Шу билан бирга, учар 3D-принтер бошқа қурилмалар билан биргаликда ҳам ишлай олади. У турли материаллардан битта детални яратиши мумкин.

Дроннинг камчилиги ҳам бор, албатта: аккумулятор батареяларининг ишлаш муддати қисқа. Бироқ «DediBot» компанияси мазкур принтерни симсиз қувватланиш технологияси билан жиҳозлашни режалаштирмоқда. Ҳар қандай ҳолатда ҳам тақдим этилган модель ҳозирча прототип бўлиб, хитойликлар уни такомиллаштиришни давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг