Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўғри ўтиришга ўргатадиган «ақлли стул» яратилди

Тўғри ўтиришга ўргатадиган «ақлли стул» яратилди

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Олимлар ўтирганда оғирликнинг орқага тенг тақсимланишини таъминлайдиган ҳамда уни камайтириш борасида «маслаҳатлар» берадиган стулни ихтиро қилди, деб хабар беради «Hi-tech.mail.ru».

Бундан ташқари мазкур стул ёрдамида электрон пинг-понг ўйнаш мумкин. Ушбу ихтиро «MS Wissenschaft» кўргазмаси доирасида тақдим этилган.

Агарда стулда кўп ўтириб қолсангиз, елка ва орқаларингиз оғришни бошлайди. Кам ҳаракатга боғлиқ иш тарзи оғир асоратларга — қон босимининг ошишига олиб келади. Муаммони ечишнинг ягона усули — кўпроқ ҳаракат қилиш ва камроқ ўтириш.

«Ақлли стул»га ўрнатилган бир нечта сенсорлар оғирликни ўлчашга ва ўтирган одам томонидан бу борада йўл қўйилаётган «хато»ни аниқлашга қодир. Қурилма олинган маълумотларни қайта ишлайди ва смартфон ёки компьютерга ўрнатилган махсус дастурга сигнал юборади. Дастур эса ушбу ҳолатда қандай ўтириш кераклиги ҳақида видео тақдим этади.

Шунингдек, стулда ўтирган фойдаланувчи зерикиб қолмайди. У тиззалар ҳаракатини ҳисобга олиб, уларни электр сигналларига айлантиради ва интерфаол экранга юборади. Фойдаланувчи экрандаги ракеткадан фойдаланиб, пинг-понг ўйнаши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг