Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тўлиқ экранли «Vivo Y71» модели 175 доллардан сотувга чиқади

Тўлиқ экранли «Vivo Y71» модели 175 доллардан сотувга чиқади

Фото: «4PDA»

«TENAA» телекоммукация агентлиги Хитойнинг «Vivo» компаниясига тегишли ҳали эълон қилинмаган «Y71» ва «Y71А» смартфонлари ҳақида маълумотга эга бўлди. Агентлик янги смартфонларнинг нафақат суратларини, балки унинг тўлиқ техник тавсифини ҳам тақдим этди, деб хабар берди «4PDA».

«Vivo Y21А» версияси фақатгина Хитой бозори учун чиқарилаётган бўлиши мумкин. Умуман олганда иккала қурилманинг техник тавсифи мутлақ бир хил. Уларга 1440х720 пикселли (18:9) 5,99 дюймга эга дисплей, «Snapdragon 425» процессори, 3 гигабайт тезкор хотира ва 32 гигабайт ички хотира ўрнатилган.

Смартфоннинг асосий камераси 13 мегапикселни, фронтал камераси эса 5 мегапикселни ташкил этади.

Аккумулятор сиғими 3 285 мА/соатга тенг. Қурилмалар «Android 8.1 Oreo» операцион тизимида ишлайди.

Смартфон ўлчамлари 155,87 х 75,74 х 7,8 миллиметрга тенг, оғирлиги — 150 грамм.

«Y71» қора ва тилларанг корпусларда сотувга чиқарилади. Унинг нархи тахминан 175 долларни ташкил этиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг