Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент марказида бош офис ва янги IT Академия очилди

Тошкент марказида бош офис ва янги IT Академия очилди

Тошкент шаҳрида IT марказларини бошқариш бош офиси ва янги IT Академия ахборот технологиялари соҳасига қизиққан барча инсонлар учун ўз эшикларини очди.

IT марказларни бошқариш бош офиси шаҳар марказида, «Ўзбекистон почтаси» АЖ биносининг пастки қаватида жойлашган. IT Академия шу бинонинг биринчи қаватида жойлашган.

Асосий офисда замонавий 3D принтерлар, Arduino, LEGO Mindstorm df Studica тўпламлари билан жиҳозланган мобил робот лабораторияси бўлади, шунингдек, IT Парк жамоаси турли хил маҳаллий ва халқаро киберспорт чемпионатларига тайёргарлик кўриш ва ўз маҳоратини ошириши учун bootcamp ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, IT марказларда қуйидаги мутахассисликлар бўйича таълим олиш мумкин:

- Компютер саводхонлиги;

- Чуқурлаштирилган MS Office;

- Веб дастурлаш тиллари;

- Графика ва дизайн асослари;

- Мобил иловаларни яратиш;

- Python дастурлаш тили;

- Arduino va LEGO Mindstorms асосида ишлайдиган мобил роботлар;

- Киберспорт: CS: GO, Dota2, FIFA20.

IT Академияда эса катталар ва болалар учун дастурлаш бўйича офлайн курслар ўтказилади.

IT Академияофлайн курсларининг янги блок формати ҳар бири алоҳида технологияларни ўрганишга бағишланган 3 та алоҳида блокни (бошланғичдан профессионал дастурлашгача) ўз ичига олади.

Машғулотларга қуйидаги ҳавола орқали ёзилиш мумкин: http://it-academy.uz

IT Марказлар: http://itcenter.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг