Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида яна бир фоторадар ишга тушди

Тошкент вилоятида яна бир фоторадар ишга тушди

Фото: «xabar.uz»

Аввал «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлида автоматлаштирилган фоторадар ўрнатилиши ҳақида хабар берган эдик, деб ёзади ЎзА. 

Тошкент вилояти ИИБ Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизматидан ЎзАга хабар қилинишича бугун, 19 апрелдан эътиборан халқаро аҳамиятга эга бўлган А 373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 142-километри – «Қорахитой» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида фоторадар ишга тушди. 

Бугундан эътиборан бу фоторадар тезликни меъёридан оширган ҳайдовчиларни расман аниқламоқда. 

Қоидабузар транспорт воситалари эгаларига қонунчиликда белгиланган тартибда қарор чиқарилиб, яшаш манзилига юборилади. 

Хабарда йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчиларни аниқлашга мўлжалланган, автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари вилоятнинг бошқа асосий йўллари ҳамда шаҳар ва туманларида босқичма-босқич ўрнатилиши айтилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг