Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятини инновацион ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади

Тошкент вилоятини инновацион ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади

Фото: «Sputnik»

Инновацион ривожланиш вазирлиги зиммасига Тошкент вилоятининг ижтимоий-иқтисодий соҳаларини инновацион ривожлантириш бўйича стратегияси концепцияси ишлаб чиқиш юклатилган.

Белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлигининг тадқиқотлар ва ҳудудларга инновацияларни жорий этиш бошқармаси бўлинмалари мутасадди ходимлари, Тошкент вилояти мутасадди ходимлари ва Фанлар академияси иштирокида ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Ишчи гуруҳга раҳбар этиб Тадқиқотлар ва ҳудудларни ривожлантиришга инновацияларни жорий этиш бошқармаси бошлиғи М.Толибов раҳбар этиб тайинланди.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

Тошкент вилояти ҳудудлари кесимида Ҳаракатлар стратегиясининг белгиланган чора-тадбирларнинг ҳудудларда бажарилишини тадқиқ этиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида Вазирлик томонидан тузилган ишчи гуруҳ Тошкент вилоятининг 15 туман ва 7 шаҳар ҳокимликларига хизмат сафари билан борди.

Туман ҳокимликларининг вакиллари, жумладан иқтисодиёт, банк, молия, солиқ, статистика ва реал сектор корхоналари раҳбарлари ҳамда мутахассислар билан учрашувлар ташкил этилиб, Тошкент вилоятининг ижтимоий-иқтисодий соҳаларини инновацион ривожлантириш бўйича стратегияси концепциясининг дастлабки лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг