Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда «Google»дан сунъий интеллект бўйича бепул курс очилади

Тошкентда «Google»дан сунъий интеллект бўйича бепул курс очилади

Фото: «Hi-News.ru»

Мазкур курс болалар ва ота-оналар учун мўлжалланган. Тингловчилар танловда қатнашади, ғолиблар эса Сан-Францискода бўлиб ўтадиган финалга боради.

Шу йилнинг 18 март куни Тошкентдаги Инҳа университетида «Curiosity Machine AI Family Challenge» сунъий интеллекти бўйича бепул халқаро кириш машғулоти ташкил этилади, деб хабар берди «Spot». Унда қатнашишга 8 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар ота-оналари билан таклиф этилади. Иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш шарт.

Курс мавзуси: «Сунъий интеллект нима ва нима учун унинг ривожланишидан қўрқиш керак». Ўқув материаллари «Google» компанияси томонидан тайёрланган.

Курс олти ойга мўлжалланган ва тўрт қўшма машғулотни ўзи ичига олади, қолгани — масофавий онлайн-иш. Курс иштирокчилар учун бутунлай бепул.

Биринчи машғулот Тошкентдаги Инҳа университетида 18 март куни соат 12:00 дан 14:00гача  бўлиб ўтади. 

Курс якунида танлов учун ҳар бир оила лойиҳа тайёрлайди. Дунё бўйича энг яхши лойиҳалар муаллифлари  АҚШнинг Сан-Франциско шаҳрида финалда йиғиладилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг