Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда Исроил-Ўзбекистон илмий конференцияси старт олди

Тошкентда Исроил-Ўзбекистон илмий конференцияси старт олди

Тошкентда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Исроил Холон технологиялар институти ҳамкорлигида ташкил этилган «STEMM» (Science – Technology – Education – Mathematics – Medicine) — «Фан, технология, таълим, математика ва тиббиёт» соҳаларига бағишланган илмий-амалий конференцияси старт олди. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, мамлакатимиздаги қатор олий таълим муассасалари вакиллари, ёш олимлар, мутахассислар, катта илмий ходим-изланувчилар ва талабалар иштирок этдилар.

Анжуманда исроиллик олимлар олий ўқув юртларида таълим жараёнлари, замонавий инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш борасида амалга ошираётган ишлари ҳақида маълумот бердилар. 

Маърузаларда таъкидланганидек, бугунги кунда бутун дунёда табиий бойликларни асраш ва улардан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳаларида ихчам ва тежамкор, юқори самарадор технологияларни қўллашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу айниқса, қишлоқ хўжалиги, туризм, тиббиёт ва фармацевтика соҳаларида яққол ўз ифодасини топмоқда. 

Шу йил 18 майгача давом этадиган халқаро анжуман доирасида ЎзМУ факультетларида қатор лойиҳалар тақдим этилиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг