Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда ёшларнинг инновацион ғоялари тақдим этилди

Тошкентда ёшларнинг инновацион ғоялари тақдим этилди

Энг яхши инновацион ғоя муаллифларига эса ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Фото: Аскар Якубов

Бугун пойтахтимизнинг Сергели туманида «Ёшларнинг инновацион ғоялари ва технологияларини қўллаб-қувватлаш ярмаркаси» ташкил этилди.

«Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ, Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши, «Artel» компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган кўргазма тумандаги «Yoshlar sport city» спорт мажмуасининг очилиш маросими билан ҳамоҳанг тарзда ўтди.

Мазкур мажмуа маҳаллий аҳолининг спорт билан шуғулланиши учун шароит яратиш мақсадида «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ томонидан қуриб битказилган.

Ярмаркада 100 га яқин ёшлар ўзларининг инновацион ғоялари билан иштирок этдилар.

Фото: Аскар Якубов

Кўргазма корхоналар, илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасалари ўртасида манфаатли алоқалар ўрнатиш, ёшларнинг янги илмий ва амалий ишланмаларини намойиш этиши учун ажойиб имконият бўлди. Кўргазма якунида барча иштирокчиларга ташаккурномалар, энг яхши инновацион ғоя муаллифларига эса ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Фото: Аскар Якубов

Кўргазма доирасида тадбиркорлар ва ёшлар тақдим этилган қизиқарли инновацион ишланмаларни келгусида ҳаётга татбиқ этиш бўйича келишиб олишди.

Тадбир байрамона тарзда ташкил этилиб, меҳмонларга кўк сомса, палов, сумалак каби миллий таомлар тортилди ҳамда концерт дастури тақдим этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг