Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трансформер. Ҳар қандай жойга жойлаша оладиган автомобил яратилди (видео)

Трансформер. Ҳар қандай жойга жойлаша оладиган автомобил яратилди (видео)

«Four Link Systems» автомобили.

Фото: «Daily Mail»

Нақадар хунук, жуда қиммат, икки ўриндиқли ва деярли ҳар қандай жойга жойлаша оладиган янги транспорт воситаси — «Earth-1» трансформер автомобили яратилди, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».

Қайсидир маънода у скутерга ўхшайди ва муҳандисларнинг ҳаракати ёрдамида «Smart» автомобилига айлана олади. Автомобил япониялик дизайнер Окавара Кунио томонидан ишлаб чиқарилган.

«Smart» автомобилининг пулига «Lexus»нинг қиммат моделларидан бирини сотиб олиш мумкин (70 минг долларга яқин), бироқ бундай нарх-наво харидорларни чўчитиб юборгани йўқ.

«Four Link Systems» автомобилини ишлаб чиқарувчилар ҳозирда турли бозорлардан, жумладан, Япония, Хитой ва Дубайдан 30га яқин буюртма олди. Компания бу турдаги автомобилларни аэропорт ва туристик масканлар учун йилига 300 нусхада ишлаб чиқаришни режалаштиряпти.

«Биз ҳайдовчиларга ўзини оддий машинани эмас, балки трансформерни бошқараётгандек ҳис қилишида ёрдам берадиган автомобилни яратдик», — дейди компания бош директори.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг