Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Twitter» фойдаланувчиларининг шахсий ёзишмаларини «катта ака»лар ўқий олиши тасдиқланди

«Twitter» фойдаланувчиларининг шахсий ёзишмаларини «катта ака»лар ўқий олиши тасдиқланди

Фото: «Keddr.com»

«Twitter» сервисининг айрим ходимлари фойдаланувчиларнинг шахсий ёзишмаларини кузатиб боргани учун ойлик олади. Ижтимоий тармоқ вакилларининг таъкидлашича, бу каби имконият фақатгина «чекланган миқдордаги ходимлар»га тақдим этилган. Бу ҳақида «NV.ua» хабар берди.

«Биз шахсий ёзишмаларни мунтазам кузатмаймиз. Айрим ходимларгина қонуний мақсадлар йўлида бу каби имкониятга эга ва биз улардан жуда қатъий талаблар асосида фойдаланамиз», — дея баёнот берган «Twitter» вакили.

«Project Veritas» ташкилоти томонидан «Twitter» ходимларининг имкониятларига бағишланган видеолавҳа намойиш қилингач, сервис вакили шундай баёнот билан чиқишга мажбур бўлди.

«Twitter»нинг тармоқ хавфсизлиги бўйича мутахассиси Клей Хейнс ҳар қандай фойдаланувчининг шахсий ёзишмаларини ўқишга ёрдам берадиган махсус кодлар мавжудлиги ва юзлаб ходимлар уларни ўқигани учун пул олишини айтгани яширин камерага тушган ва бу видеолавҳа «Project Veritas» томонидан тарқатиб юборилган.

«Twitter» ушбу роликка расман муносабат билдирди ва бу каби текширишлар фақатгина суднинг талаби билан амалга оширилишини маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг