Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Twitter» «Касперский»га реклама жойлаштиришни тақиқлаб қўйди

«Twitter» «Касперский»га реклама жойлаштиришни тақиқлаб қўйди

Foto: «NV.ua»

«Twitter» ўз тармоғида «Касперский Лабораторияси» аккаунтларига реклама материалларини жойлаштиришни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда Евгений Касперский маълум қилди, деб хабар берди «NV.ua».

«Касперский Лабораторияси» мақбул реклама стандартларига жавоб бермайдиган бизнес-модель асосида ишлайди, деб изоҳ берган «Twitter».

«Биз ҳеч қандай ёзилган ва ёзилмаган қоидаларни бузмаганмиз, бизнес-моделимиз эса IT-соҳасидаги энг оддий модель ҳисобланади. Биз фойдаланувчиларга ҳимояни тақдим этамиз, улар эса бунинг эвазига пул тўлайди», — дейилади Касперскийнинг «Twitter» раҳбариятига йўлланган мактубида.

Касперский «Twitter»дан бу борада батафсил ўрганишларни амалга оширишни ва реклама имкониятлари чекланиши сабабини асослаб беришни сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Сенати давлат муассасаларига «Касперский Лабораторияси» маҳсулотларидан фойдаланишни тақиқлаб қўйган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг