Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Twitter» «лайк»дан воз кечмоқчи

«Twitter» «лайк»дан воз кечмоқчи

Фото: «Twitter»

«Twitter» микроблоглар сервиси маъмурияти «Лайк» тугмасини олиб ташламоқчи. Бу ҳақда 29 октябрь куни «The Telegraph хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, ўтган ҳафтада «Twitter» асосчиси Жек Дорси тадбирларнинг бирида сервисдаги юракча шаклидаги тугма ўзига ёқмаслигини билдирган ва яқин вақт ичида ундан воз кечилиши мумкин.

«Twitter» расмий блоги нашрга тезда жавоб қайтарди. Айтилишича, «сервисда фойдаланувчиларни соғлом суҳбатга тортиш учун барча нарса қайта кўриб чиқилади, жумладан, «Лайк» тугмаси ҳам. Бироқ бу иш ҳали бошланғич босқичда, шунинг учун ҳам компания ҳозирча маълумот бера олмайди».

Эслатиб ўтамиз, «Лайк» тугмаси «Twitter»да 2015 йили жорий этилган бўлиб, фойдаланувчиларга ўзларига ёққан твитларни қўшиш вазифасини бажарувчи «Танланганлар» функциясининг ўрнини эгаллаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг