Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Twitter» раҳбари барча фойдаланувчилар учун верификацияни очишни режалаштирмоқда

«Twitter» раҳбари барча фойдаланувчилар учун верификацияни очишни режалаштирмоқда

Фото: «DroidBug»

«Twitter» ижтимоий тармоғининг бош директори Жек Дорси компания барча фойдаланувчилар учун верификацияни (фойдаланувчининг ҳақиқий эканлигини текшириш) амалга киритиш устида ишлаётгани ҳақида маълум қилди.

Дорсининг сўзларига кўра, «Twitter»нинг мақсади верификацияни барча учун очиқ қилиш ҳисобланади. Компания фойдаланувчилар ўзи ҳақида кўпроқ маълумотни тасдиқлашини ва хизмат ўзига жавобгарликни олмаслигини хоҳламоқда.

Бош директор верификация жараёни қандай қурилиши ҳақида гапирмаган. Аввал «Twitter»да верификациядан ўтиш учун фойдаланувчи юқори даражадаги медиа машҳурлигини исботлаши ва оммабоп сайтларда эълон қилинган ўзи ҳақидаги материалларга ҳаволалар тақдим этиши керак эди.

Бошқа сервисларда, масалан, «Airbnb»да верификациядан ўтиш учун фойдаланувчининг «Facebook»даги саҳифаси рўйхатдан ўтказилган телефон рақами ва электрон почтаси, шунингдек, паспортининг сканер нусхаси талаб этилади.

«Асосий муаммо шундаки «птичка» белгиси идентификацияни билдиради. Бироқ тадқиқотларга кўра, одамларда унга эга бўлган фойдаланувчиларга нисбатан ишонч кўроқ. Улар ушбу инсоннинг ортида «Twitter» турибди деб ўйлайди ва у айтган барча нарсаларни тўғри деб қабул қилади. Аммо биз аслида бошқа мақсадни кўзлаганмиз», — дейди «Twitter» маҳсулоти директори Девик Гаска.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг