Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Uber» илк бор ўзининг учар таксисини намойиш этди (видео)

«Uber» илк бор ўзининг учар таксисини намойиш этди (видео)

Фото: «Hi-News».

«CBS News» журналистлари «Uber» компаниясининг 2020 йилга бориб йўловчиларни ташишга мўлжалланган учар таксиси прототипини томоша қилишди. Шунингдек, компания ушбу прототипни жорий ҳафта Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган «Uber Elevate Summit» тадбирида ҳам намойиш этади, деб хабар беради «Hi-News».

Аппрат ўз дизайни билан учар автомобилдан кўра кўпроқ квадрокоптерни эслатади. Учар таксининг бир неча парраклари унга вертикал ҳолда кўтарилиш ва қўниш имкониятини тақдим этади. Аппарат корпуси — вертолётникидан кўра, самолётникига яқин қилиб ишланган. «Uber»нинг учар таксиси электр токида ҳаракатланади.

«Uber» компанияси ижрочи директори Дара Хосровшаҳининг сўзларига қараганда, одамлар мазкур учар таксиларни мобиль дастурлар орқали буюртма қилишлари мумкин бўлади. У энг яқин мазилдаги бино томига қўнишни амалга оширади. Шунингдек, компания тўрттага йўловчиларни ташиш орқали парвоз учун тўланадиган маблағ қийматини пасайтириш ниятида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг