Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Убер одамлар». Япониялик ихтирочи танани ижарага бериб туриш сервисини ўйлаб топди

«Убер одамлар». Япониялик ихтирочи танани ижарага бериб туриш сервисини ўйлаб топди

Мазкур сервис ёрдамида бирор-бир кишини ёллаш ва у ёрдамида тадбирлар ёки байрам кечаларида уйдан чиқмасдан иштирок этиш мумкин.

Фото: «NV.ua»

Япониялик ихтирочи Юн Рекимото уйдан ташқарига чиқишга мажбур, бироқ буни хоҳламайдиган одамларнинг муаммосига ечим топди. Рекимото яратган дастурий таъминот ва шлем инсон бошига кийгизилади ва у сизнинг ўрнингизга ишларни бажариши мумкин. Сизнинг юз ва овозингиз унинг дисплейида трансляция қилинади. Ушбу технология «ChameleonMask» номини олди, деб хабар берди «NV.ua».

Ихтирочининг таъкидлашича, ҳозирги кунда одамларни уйдан чиқмасдан ёки бошқалар билан мулоқот қилмасдан туриб ўз ишини бажариш имконини берадиган кўплаб сервислар мавжуд, масалан, овқат буюртма қилиш, онлайн-кинотеатр, масофадан туриб ишлаш.

Мазкур сервис ёрдамида бирор-бир кишини ёллаш ва у ёрдамида тадбирлар ёки байрам кечаларида уйдан чиқмасдан иштирок этиш мумкин.

Шлемнинг ягона камчилиги — уни тақиб юрган одамнинг кўзи учун тирқишнинг йўқлиги. Рекимото бунга ҳам ечим топишга ваъда берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг