Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ucell: «Флагман» мотивацион дастури (видео)

Ucell: «Флагман» мотивацион дастури (видео)

«CОSCОМ» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) ҳудудий бўлинмалари ўртасида «Флагман» мотивацион дастурини жорий қилганди. 2021 йил июн ойидаги бизнес кўрсаткичлари натижаларига кўра энг яхши натижани кўрсатган ҳудудий бўлинма «Ucell-Navoiy» офиси бўлди.

Май ойининг бошларида ҳар бир ҳудуд бўлинмалари ўзаро бизнес рақобатга киришдилар. Биринчи ғолиб Андижондаги ҳудудий бўлинма бўлди. Июн ойида кубок «Ucell-Navoiy»га ўтди. Етакчи ҳудуд жамоасига ғолиб номи ёзилган Кубок ва фахрий ёрлиқ топширилди. Дастурда иштирок этган ҳар бир ҳудуд ходимига пул мукофоти берилди.

Дастурнинг асосий мақсади – юқори натижаларга эришиш учун мотивация. Бугунги кунда Ucell олдида телекоммуникация инфратузилмасини энг юқори халқаро стандартларга жавоб берадиган даражада модернизация қилиш вазифаси турибди. Хусусан, 2021 йил бошидан буён Навоий вилоятида қуйидагилар ишга туширилди:

57 та – 4G таянч станциялари,

21 та – 3G станциялари

35 та – 2G станциялари.

Бугунги кунда 4G вилоят ҳудудининг 69,1 фоизини қоплайди. Таянч станцияларига техник хизмат кўрсатиш, носозликларни кузатиш ва бартараф этиш ҳар куни амалга оширилади. 2021 йил бошидан буён Навоий вилоятида 156 та аккумулятор батареялари (АКБ) ўрнатилди ва модернизация қилинди ва объектларга 7 та янги қуёш станциялари ўрнатилди.

Компания тармоғидаги сифатли ва миқдорий ўзгаришлар трафик сарфланишига таъсир қилади, шунга кўра LTE трафиги 2021 йилнинг 1-чорагида Навоий вилоятида ўтган йилнинг 1-чорагига нисбатан 141% ўсди.

Бугунги кунда ҳудудда 112 та дилерлик марказлари мавжуд.

Акром Нажимов, «COSCOM» MChJ (Ucell савдо белгиси) Оммавий сегментнинг савдо ва хизмат кўрсатиш департаменти директори:

— Замонавий шароитда самарадорлик кўрсаткичларига асосланган бошқарув тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Бундай тизим компаниянинг стратегик мақсадларини бизнес жараёнлари билан боғлашга имкон беради. Ucell компаниясида биз мунтазам равишда савдо бўйича тренинглар ўтказамиз, хизматлар сифатини доимий равишда текшириб турамиз, хизматларни абонентларнинг сўровларига мослаштирамиз ва ҳар куни ўзаро фикр-мулоҳазаларни алмашамиз. Буларнинг барчаси компаниянинг сиёсатини малакали равишда шакллантиришга имкон беради.

Эслатиб ўтаман, бизнинг асосий мақсадимиз мамлакат аҳолисини юқори тезликда ва барқарор интернетдан фойдаланиш имкониятини таъминлашдир.

Ҳудудий бўлинмалар ўртасидаги бизнес рақобатининг дастлабки икки ойи натижаларига кўра сифат ва миқдор ўзгаришлари аллақачон сезилиб турибди.

Глобал мақсадларга эришиш учун барча иштирокчилар бир ёъналишда ҳаракат қилишлари зарур. Флагман дастури ҳам ходимларнинг манфаатларини, ҳам бутун жамоани бирлаштирган бизнес манфаатларини ҳисобга олади ва ҳар бир жамоа аъзоси умумий мақсадга эришиш учун ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилади.

Дўстона Ucell-Navoi жамоасини ғалаба билан табриклайман.

Алишер Гаппаров, «Ucell-Navoiy» ҳудудий бўлинмаси директори в.б.:

— Июн ойида қандай қилиб ғалаба қозондик? Дастлаб биз ҳар бир мақсад учун аниқ муддатларни ва аниқ рақамларни белгилаб олдик.

Баҳолаш мезонларини содда ва тушунарли қилдик. Ҳудудий бўлинманинг мавжуд кўрсаткичларини яхшилаш учун қандай чоралар кўриш кераклигини аниқлаб олдик.

Биз барча қатнашчиларга ўзларининг ғоялари ва мавжуд иш фаолиятини яхшилаш бўйича таклифлари билан ўртоқлашиш имкониятини бердик. Муҳокама натижалари бўйича умумий қарорлар қабул қилдик ва барча ходимларга вазифалар юкладик. Биз Флагман Навоий-деб номланган алоҳида Telegram гуруҳини очдик ва ушбу гуруҳда кунлик кўрсаткичларни кузатиб бордик.

Биз ушбу соҳадаги фронт-офис операторлари ва мобил дилерлар билан биргаликда янги ва замонавийлаштирилган таянч стантсиялари ишга туширилган ҳудудларда жойида уланишларни ташкил қилдик. Жойларда биз маҳалла қўмиталари билан учрашувлар ташкил қилдик ва ҳудудда алоқа сифатини ошириш бўйича ишлар тўғрисида очиқ суҳбатлар ўтказдик. Биз дилерлик марказларининг максимал фаоллигини таъминлаш учун дилерларнинг ишини доимий равишда кузатиб бордик.

Савдо ҳажмини ошириш бўйича янги стратегияларни ишлаб чиқишда давом этамиз.

Ucell ҳар бир ҳудудий бўлинманинг ғалабаси компаниянинг ҳар бир ходимининг ғалабаси эканлигига тўла ишонади.

Замонавий технологиялар ёрдамида Ucell энг яхши ҳаёт сифатини ҳамма жойда мавжуд ва ҳаммага фойдали қилишга ҳаракат қилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг