Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ucell-Qo′qon»: Ҳаммаси аҳоли учун! (видео)

«Ucell» минтақавий филиалларига медиа-турларини давом этган ҳолда, Xabar.uz мухбирлари бутун Фарғона водийсини айланиб чиқдилар. Навбатдаги лавҳамиз Қўқон шаҳридаги савдо ва хизматлар офисидан тайёрланди.

Ҳозирда Қўқондаги офисда 15 нафар ходим фаолият олиб боради: операторлар, техниклар, муҳандислар ва бошқа мутахассислар. Улар нафақат шаҳарнинг ўзида, балки атрофдаги туманларда ҳам юзлаб абонентларга хизмат кўрсатадилар. SIM-карталарни фаоллаштириш, тарифларни ўзгартириш ва янги хизматларни улаш янада қулай бўлиши учун 81 та дилерлик пункти ҳам мавжуд.

— Режа асосида вазиятни, алоқа қамровини, қолаверса абонентлар истагини ўрганиш учун туманларга чиқиб аҳоли билан суҳбат олиб борамиз. Бу бизга ишимизни такомиллаштиришга, мониторинг олиб боришга ёрдам беради, — дейди «Ucell-Qo′qon» раҳбари Маъруф Муҳитдинов.

Қўқон офисининг техник бўлими 93 база станцияларига хизмат кўрсатади ва узлуксиз алоқани таъминлайди. Тармоқ доимий равишда модернизация қилинмоқда. Етти туманнинг тўрттасида эски ускуналар муваффақиятли қайта жиҳозланди ва 35та янги LTE станциялари ўрнатилди. Қолган учта: Ўзбекистон, Фурқат ва Бешариқ туманларида ҳам тармоқни ривожлантириш режага киритилган.

Карантин пайтида офис барча зарур чора-тадбирларга амал қилиб келмоқда. Офисдаги ходимлар шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган. Жамоанинг бир қисми масофавий иш тарзига ўтказилди. Техник бўлим алоқалар сонини камайтириш учун жадвалга мувофиқ ишламоқда.

Мамлакатдаги энг йирик уяли алоқа операторларидан бири бўлган «Ucell» жорий қилинаётган замонавий технологиялар ёрдамида ҳаётнинг энг яхши тарафи ҳамма жойда ва барча учун фойдали бўлишига интилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг