Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ucell йирик пул мукофотлари ўйналадиган танловга старт берди  

Ucell йирик пул мукофотлари ўйналадиган танловга старт берди   

«Coscom» МЧЖ – «Ucell» савдо белгиси ғолибларга 500 минг, 1 млн., 1,5 млн. ва 2,5 млн. сўмлик сертификатлар бериладиган танловга старт берди. Ютуқли ўйин 2021 йилнинг 19 июлидан 18 октябригача давом этади. Умумий мукофот жамғармаси 105 млн. сўмни (ЖШДС олиб ташлангандан сўнг) ташкил қилади.

Танловда Ucell Telegram-каналининг (https://t.me/ucell) 18 ёшга тўлган аъзолари иштирок этишлари мумкин.

Танловда қатнашиш учун нима қилиш керак?

– Ucell’нинг Telegram’даги каналига аъзо бўлиш: https://t.me/ucell;

– Танлов Telegram-боти – https://t.me/UcellMillionBotга ўтиш ва оддий кўрсатмаларни бажариш;

– Ucell каналига реферал ҳавола бўйича дўстларни таклиф қилиш ва пул сертификатларидан бирини ютиб олиш имкониятини қўлга киритиш;

@UcellMillionBot ботида танловдаги иштирокингиз ҳолатини кузатиб бориш мумкин.

* Иштирокчи қанча кўп дўстини таклиф қилса, шунча каттароқ номиналдаги сертификатни ютиб олиши мумкин.

Масалан, агар иштирокчи 10та ва ундан кўп обуначини таклиф қилса, 2,5 млн. сўмлик сертификатни ютиб олиш имкониятига эга бўлади.

Ғолиблар қандай аниқланади?

Бутун танлов давомида 10та ютуқли ўйин ўтказилади. Ғолиблар ҳар 10 кунда тасодифий рақамлар генератори хизмати ёрдамида таклиф қилинган дўстлар сонига қараб барча иштирокчилар орасида аниқланади.

Барча ўйинлар якунлари ғолиблар рўйхати билан Ucell’нинг www.ucell.uz сайтида эълон қилиб борилади.

Танлов ғолибларини тақдирлаш натижалар эълон қилинганидан сўнг 30 кун давомида амалга оширилади.

Ucell танловида иштирок этинг ва пул маблағлари учун юзлаб сертификатлардан бирига эга бўлинг!

Батафсил: https://ucell.uz/ru/subscribers/services2/special_offers2/ucellmillion.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг