Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

UMS компанияси абитуриентларга мегабайтлар беришни бошлади

UMS компанияси абитуриентларга мегабайтлар беришни бошлади

Фото: «Ums.uz»

«Universal Mobile Systems» (UMS) компанияси махсус «Абитуриентларга мегабайтлар» акциясини эълон қилди. Мазкур акция доирасида абитуриентлар ушбу компаниянинг янги рақамини улатиб, ҳар ой бонусли мегабайтларга (1500 МБдан 3000 МБгача) эга бўлишади.

Компаниянинг расмий сайтида хабар берилишича, бу акция доирасида уланганларга ярим йил давомида ҳар ой мегабайтлардан иборат бонуслар тақдим этилади.

«Абитуриентларга мегабайтлар» акцияси доирасида бонусли янги рақам улатиш учун UMS офисига бориб, паспортнинг аслини ва қуйидаги ҳужжатлардан бирини тақдим этиш керак:

  • олийгоҳга ҳужжат топширилгандан кейин бериладиган рўйхатдан ўтганлик ҳақидаги ҳужжат;
  • 2017 ёки 2018 йилда лицей ёки коллежни битирганлик ҳақида диплом.

Ушбу акция бугун – 19 июнда бошланган бўлиб, 31 июлгача давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг