Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

UMS мобиль алоқа оператори бош директори бошқа лавозимга тайинланди

UMS мобиль алоқа оператори бош директори бошқа лавозимга тайинланди

Сирожиддин Фахрутдинов.

Фото: «Kun.uz»

UMS мобиль алоқа оператори бош директори Сирожиддин Фахрутдинов «Ўзбектелеком» АК «Telekom kabel» МЧЖ директори лавозимига тайинланди. Катта тажрибаси инобатга олиниб, унинг зиммасига МЧЖ иш фаолиятини жадаллаштириш, кабель заводини ишга тушириш вазифаси топширилган.

Сирожиддин Фахрутдинов — Тошкент электротехника алоқа институти битирувчиси (1978−1983 й.), ихтисослиги бўйича алоқа муҳандиси.

UMS бош директори лавозимига ўтган йилнинг февраль ойида тайинланган эди.

У бундан олдин «Ўзбектелеком» АК таркибига кирувчи «TELMAX ELECTRONIKS» МЧЖга раҳбарлик қилган.  Аввалроқ «Коинот» ОАЖни ҳам бошқарган.

«Universal Mobile Systems» МЧЖ бош директорининг бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан компания техник директори унинг вазифасини вақтинча бажариб туради.

Эслатиб ўтамиз, UMS компанияси 2014 йилнинг 1 декабрида тижорий фаолиятини бошлаган. «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение» давлат унитар корхонаси UMS мобиль компаниясининг таъсисчиси ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг