Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

UMS сайёҳлар учун тариф режаларини ишга туширди

UMS сайёҳлар учун тариф режаларини ишга туширди

Фото: «Терабайт»

UMS мобил оператори Ўзбекистонга кириб келаётган хорижий туристлар учун махсус тариф режаларини тижорий фойдаланишга топширди. Янги тариф режалари компаниянинг расмий ҳамкори – «Uzbekistan Pass» онлайн сервисининг очилиш маросимида тақдим этилди, деб хабар берди «Терабайт».

«Uzbekistan Pass» онлайн сервиси меҳмонхоналарга олдиндан буюртма бериш, туристик маршрутларни танлаш, авиачипталар ва темир йўл чипталари, турпакетларни онлайн тарзда харид қилиш, трансфер хизматлари ва автотранспортни ижарага олиш, дисконт (чегирмалар) дастури, куну тун туристларни қўллаб-қувватлаш каби хизматларни ўз ичига олган.

UMS уяли алоқа оператори «Uzbekistan Pass» сервисининг расмий ҳамкорларидан бири сифатида хорижий сайёҳлар учун махсус тариф режаларини ишлаб чиқди. Уларга 30 мартдан бошлаб уланиш имконияти пайдо бўлди, бунинг учун чет эл фуқаролари ўз паспортларининг асл нусхасини ва унга Ўзбекистонга кириб келганликларини тасдиқловчи чегара хизмати томонидан қўйилган қайдини тақдим этишлари керак, холос. Тариф режаларига уланган кундан бошлаб 30 кун ичида улардан фойдаланиш мумкин.

Фото: «Терабайт»

Туристик тариф режаларидан биринчиси – «Uzbekistan Pass 2000» тарифи бўлиб, у 2000 мегабайт ва 50 дақиқани ўз ичига олган. Унинг абонент тўлови атиги 21 минг сўм. Иккинчи тариф режаси – «Uzbekistan Pass 5000» бўйича эса 42 минг сўм эвазига 5000 мегабайт ва 100 дақиқа берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг