Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Уй бекаларининг орзуси. «Tetra» — ҳам интернетга улана оладиган, ҳам ўзи сув иситиб идиш ювадиган машина

Уй бекаларининг орзуси. «Tetra» — ҳам интернетга улана оладиган, ҳам ўзи сув иситиб идиш ювадиган машина

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

«Heatworks» компанияси идиш-товоқ ювишга мўлжалланган ихчам «Tetra» машинасини тақдим этди. У сувни иситиш ва интернетга уланиш каби ўзига хос хусусиятга эга, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».

«Tetra» идиш ювгичи ташқи кўринишидан буғ печига ўхшайди. Уни уйдаги сув қувурларига улаш ҳам шарт эмас, сув ҳар сафар идишни ювишдан олдин унинг махсус резервуарига қуйилади. Ушбу идиш ювгичга бир вақтнинг ўзида икки кишига мўлжалланган идиш-товоқларнинг тўлиқ комплекти жойлашади. Идишларни ювишнинг битта цикли 10 дақиқани ташкил этади.

Компаниянинг қайд этишича, «Tetra» идиш ювгиши бошқа ҳар қандай машинадан кўра яхшироқ ишлайди. Бундан ташқари ундан буғ печи сифатида ҳам фойдаланиш ҳамда унда бирор-бир егулик пишириш мумкин, масалан, денгиз маҳсулотларини ёки мева ва болалар учун мўлжалланган маҳсулотларни дезинфекция қилиш имконияти ҳам мавжуд.

«Tetra» интернетга уланиши мумкинлиги ҳақида айтилди, бироқ бу нега кераклиги ҳозирча номаълум. Тахминларга кўра, смартфон дастури орқали ундаги жараённи кузатишнинг имкони бўлади.

2018 йилнинг охирида сотувга чиқадиган «Tetra»нинг нархи 300 долларни ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг