Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Uzinfocom» доменларни рўйхатга олиш фаолиятини тўхтатди

«Uzinfocom» доменларни рўйхатга олиш фаолиятини тўхтатди

Фото: «BrightEdge»

Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор — «UZINFOCOM» МЧЖ UZ зонасида домен номларини рўйхатга олиш ва янгилаш бўйича фаолиятини тўхтатди.

«UZINFOCOM» томонидан рўйхатга олинган домен номларининг эгалари, хоҳишларига кўра, ўз домен номларини UZ зонасининг расмий рўйхатга олувчиларига ўтказишлари мумкин, дейилади ташкилот хабарида.

Хабарга кўра, ушбу ечим:

  • «Ягона интегратор UZINFOCOM» МЧЖнинг UZ домени администрацияси ва рўйхатга олувчилари ўртасида аниқ тақсимланган вазифани бажаришга;
  • рўйхатга олувчиларнинг рақобатдош тармоқларини ривожлантиришга;
  • домен номларини рўйхатга олиш ва қўллаб-қувватлаш хизматларини марказлаштирмасликка;
  • рақобат муҳитини таъминлашга;
  • бозорга тақдим этилаётган хизматларнинг сифатини ва домен номларини рўйхатга олиш, шунингдек, UZ зонасининг асосий реестрини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашни яхшилашга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, «Ягона интегратор UZINFOCOM» МЧЖ Ўзбекистон бўйича юқори даражали домен маъмури бўлиб, 2003 йил 27 март куни ICANN томонидан тасдиқланган ccTLD ҳомийлик шартномасига мувофиқ, UZ миллий юқори даражали домен маъмури (ccTLD) ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг