Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

UZINFOCOM ягона интегратори ва Қозоғистоннинг «Зерде» миллий инфокоммуникация холдинги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

UZINFOCOM ягона интегратори ва Қозоғистоннинг «Зерде» миллий инфокоммуникация холдинги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Фото: «Index.uz»

Бугун Олмаотада «Глобаллашув даврида рақамли кун тартиби» мавзуидаги халқаро форум ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик

Унда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этди.

Форум натижаларига кўра, UZINFOCOM ягона интегратори директори Улуғбек Тагалиев «Зерде» миллий инфокоммуникация холдинги бошқаруви раиси Руслан Енсебаев билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Меморандум имзоланиши маросимида, шунингдек, Ўзбекистон делегациясидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б. Шерзод Шерматов ҳамда «Mirzo Ulugbek Innovation Center» директори Фарҳод Иброҳимов ҳам иштирок этди.

Қозоғистон томонидан ахборот ва коммуникциялар вазири Даурен Абаев қатнашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг