Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«UzMobile» +882 префиксидан кирувчи ва чиқувчи қўнғироқларни блоклади

«UzMobile» +882 префиксидан кирувчи ва чиқувчи қўнғироқларни блоклади

Фото: «RusBukhara.uz»

«UzMobile» миллий алоқа оператори +882 префиксидан кирувчи ва чиқувчи қўнғироқларнинг барчасини вақтинчалик тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Миллий операторнинг маълум қилишича, мазкур қарор +882 перефикси томонидан «UzMobile» абонентларига амалга оширилаётган фирибгарлик қўнғироқларини олдини олиш учун қабул қилинган.

«Ҳурматли «UzMobile» абонентлари, шуни маълум қиламизки, фирибгарлардан сизга келиб тушаётган + 882* префиксли номаълум қўнғироқларни бартараф этиш мақсадида тегишли хизматлар томонидан чора-тадбирлар амалга оширилди. Ҳозирги вақтда +882 префиксидан кирувчи ва чиқувчи қўнғироқлар вақтинчалик тўхтатиб қўйилган», — дейилади хабарда.

Аввалроқ, фирибгарлар «UzMobile» абонентларини қўнғироқ ва SМS-хабарлар билан безор қилаётгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг