Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Uzmobile» бир нечта тариф ва хизматларини ёпади

«Uzmobile» бир нечта тариф ва хизматларини ёпади

Фото: «Uzmobile»

«Uzmobile» мобиль алоқа оператори 2018 йилнинг 1 июлидан CDMA стандартидаги бир нечта тариф режалари ва хизматларини ёпишини эълон қилди.

«Xabar.uz» порталига компания матбуот хизматининг маълум қилишича, «Стационар Unlimited», «Стационар-Бюджет», «Пойтахт», «Call Centre», «Технологик-2», «Чексиз Корпоратив», «Стационар SPECIAL», «Совға», «Коллеж», «Ўқувчи» тариф режалари ёпилади.

Шунингдек, «Интернет-150», «VPN-200», «VPN-100», «Интернет 75», «Интернет 250», «EV-DO 5», «Netbook 1», «Netbook 2», «Netbook 3», «Netbook 4» хизматлари ҳам тугатилади.

Юқоридаги тариф ва хизматлардан фойдаланувчи мижозлар 2018 йилнинг 1 июлидан бепул равишда бошқа тарифларга ўтказилади.

Бундан ташқари, ҳудудларда амалда бўлган «Таксофон-Андижон», «Таксофон-Наманган», «Таксофон-Самарқанд», «Таксофон-Ташкент», «Таксофон-Хоразм», «Таксофон-Қарши» тарифлари ҳамда «Роумингга уланиш», «Интернет Classik» хизматлари ҳам тўхтатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг