Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«UZMOBILE GSM» стандарти ишга туширилганига 3 йил тўлди

«UZMOBILE GSM» стандарти ишга туширилганига 3 йил тўлди

Фото: «Xabar.uz»

2015 йилнинг 15 апрелида пойтахт ва Тошкент вилояти ҳудудида «UZMOBILE GSM» стандартиги тармоқ ишга туширилган эди.

Компаниянинг маълум қилишича, уч йил ичида тармоққа уланганлар абонентлар сони 2 миллиондан ошди.

«UZMOBILE» GSM тармоғини кенгайтириш устида доимий иш олиб бормоқда ва ҳудудларда 2G/3G ва 4G технологиясини жорий этмоқда. Бундан ташқари, ўтган йил охирида «Pre5G» тармоғини синовдан ўтказган биринчи оператор бўлди.

Агар 2015 йилда компаниянинг GSM тармоғи фақат Тошкент ва вилоятлар марказини қамраб олган бўлса, база станцияларининг фаол қурилиши натижасида бугунги кунда тармоқ қамрови туманларни ҳам ўз ичига олган.

Ҳозир янги база станцияларини ўрнатиш ишлари давом этяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг