Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Uzmobile» Навоийда янги офисга кўчиб ўтди

«Uzmobile» Навоийда янги офисга кўчиб ўтди

Фото: «Xabar.uz»

«Ўзбектелеком» АКнинг «ЎзМобайл» филиали Навоий ҳудудий боғламаси янги замонавий офисга кўчиб ўтди.

«ЎзМобайл» филиали Навоий ҳудудий боғламасининг бошлиғи Шерзод Ибрагимовнинг таъкидлашича, GSM стандартларидаги база станцияларини ўрнатиш учун лойиҳалар ҳам босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Мазкур станциялар сони 2016 йилда 3 дона, яъни фақат вилоят марказида бўлган бўлса, 2017 йилнинг ўзида 75та база станцияси ўрнатилди. Энди мобиль  алоқа майдони ва қамрови кенглиги билан ҳақли равишда мақтанса арзийди.

Ўтган йилларда ҳудудий боғлама чинакам юксалиш йўлларини босиб ўтганлигини кўриш мумкин. Масалан, фаолиятининг дастлабки йилларида ходимлар сони 4 нафар эди, бугунги кунда эса улар сони 36 нафарга етди. 2004 йилда фақат туман ва шаҳар марказлари қамраб олинган бўлса, 2013 йилда олис чўл ва тоғли ҳудудларда, қишлоқларда 26та янги база станцияси ўрнатилди. Нафақат алоқа хизматлари, балки интернет хизматларининг ҳам тезкорлиги ва сифатига кафолат берадиган оператор сифатида «ЎзМобайл» филиалининг нуфузи кундан-кунга ошмоқда.

Фото: «Xabar.uz»

2004 йилда филиалнинг Навоийдаги абонентлари атиги 400 нафар эди, ҳозирги кунга келиб, уларнинг сони 63 мингдан ошиб кетди. База станциялари сони 2004 йилда 12тани ташкил этган бўлса, айни пайтда 96та таянч станцияси ва 133та база станцияси фаолият кўрсатаётир.

Вилоят ҳудуди катталиги жиҳатидан мамлакатимизда Қорақалпоғистондан кейин иккинчи ўринда туради, аҳоли масканлари тарқоқ. Қизилқум кенгликларида жойлашган Учқудуқ туманида 13та, Томди туманида 9та, Конимех туманида 12та, Нурота туманида 18та база станцияси ўрнатилиб, марказлардан анча олисда яшаб, меҳнат қилаётган аҳолининг сифатли алоқа хизматларига бўлган талаби қондирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг