Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Uzmobile» қулай мобил алоқа таклифини ишлаб чиқмоқда

«Uzmobile» қулай мобил алоқа таклифини ишлаб чиқмоқда

Фото: «YouTube»

«Uzmobile» миллий мобил алоқа оператори инновацион ечимлар трендига таянган ҳолда Ўзбекистонда туризм саноатини қўллаб-қувватлаб, туристлар учун қулай мобил алоқа таклифини фаол ишлаб чиқмоқда, дейилади компания маълумотида.

Мамлакатимизнинг алоҳида диққатга сазовор жойлари — бу муҳит, тарихий меъморчилик обидалари ва ажойиб ошхонасидир. Табиийки, туристлар оила ва дўстларига ўз таассуротларини тезроқ баҳам кўришни исташади. Бунинг учун кўпчилик қимматбаҳо роумингдан фойдаланишади.

Шундан келиб чиқиб, «Uzmobile» махсус туристик тарифни ишлаб чиқиш устида ишламоқда. Бу алоқа ва интернет трафиги учун дақиқалар киритилган қулай пакет бўлади.

Мобил сим-карталар, барча тегишли рухсатномалар асосида, аэропортлар, вокзалларда ва туристлар орасидаги машҳур жойларида сотилади. Рўйхатга олиш паспорт билан амалга оширилади.

Бундан ташқари, икки турдаги телефон ва мобил роутер ижараси учун қўшимча хизматлар тақдим этилади.

Хабарда айтилишича, юқоридаги кўрсатилган янгиликлар босқичма-босқич амалга оширилади. «Uzmobile» туристик сим карталарини сотиш бошланганлиги ҳақида қўшимча равишда маълум қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг