Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«UZMOBILE» TAS-IX интернет-пакетларини доимий равишда ишга туширди

«UZMOBILE» TAS-IX интернет-пакетларини доимий равишда ишга туширди

Фото: «UzOplata»

«UZMOBILE» компанияси TAS-IX интернет-пакетларини доимий равишда ишга туширгани ҳақида хабар берди.

Пакетлар GSM стандарти тармоғида мавжуд бўлиб, жисмоний ва юридик шахслар учун мўлжалланган ва абонентлар ҳажми 1000, 5000 ва 10,000 МБ трафикни харид қилишлари мумкин.

Мазкур интернет-пакетлар ҳақида батафсил маълумот компания сайтида келтирилган.

Маълумот учун: TAS-IX — бу Ўзнет «ичида» трафик алмашиш ҳақида бешта йирик провайдерлар келишуви натижасида пайдо бўлган, яъни халқаро маълумотлар узатиш каналларидан фойдаланмасдан трафик алмашиш нуқтасидир. Бу — халқаро ресурсларга нисбатан TAS-IX зонасидаги сайтларга арзон нархларда уланиш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг