Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ноутбукдан миллион карра тез: АҚШ Хитойдан ўзганини маълум қилди

Ноутбукдан миллион карра тез: АҚШ Хитойдан ўзганини маълум қилди

Фото: «Summit Installation Continues»

АҚШ суперкомпьютерлар пойгасида Хитойни ортда қолдирди, дея хабар бермоқда «Newsru.com». Массачусетс технология институтининг «MIT Technology Review» журнали ёзишича, янги суперкомпьютер 200 петафлопс тезликка эга.

АҚШ энергетика вазирлигининг Оук-Риждаги миллий тадқиқотлар лабораториясида ишга туширилган «Summit» номли бу суперкомпьютер 200 петафлопс тезликка эга, яъни бир сонияда 200 миллион миллиард амал бажара олади.

«Summit» оддий лэптоп(ноутбук)га нисбатан миллион карра тез ишлайди, олдинги рекордчи — Хитойнинг «Sunway TaihuLight» (93 квадриллион амал/сония) суперкомпьютеридан 60 фоиз самаралироқдир», — дейилади нашрда.

«Summit» ва унинг жамланмалари иккита теннис кортига тенг майдонни эгаллаган бўлиб, битта авилайнердан оғирроқ тош босади.

Шу пайтгача «кучли бешлик»ка американинг ягона суперкомпьютери — 17,59 петафлопслик «Titan» кирарди.

Суперкомпьютерлар рейтингида шу тобгача иккинчи ўринни — «Tianhe-2» (Хитой, 33,9 петафлопс), учинчи ўринни — «Piz Daint» (Швейцария, 19,6 петафлопс), тўртинчи ўринни «Gyoukou» (Япония, 19,1 петафлопс) банд этиб турганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг