Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вакуум поезд қандай ҳаракатланади? (видео)

Вакуум поезд қандай ҳаракатланади? (видео)

Фото: «Hi-News»

Вакуум поезди ҳақида илк бор Роберт Говер 1909 йилда «Scientific American» журналида маълум қилган. У автомобилларни вакуум труба ичида магнит левитация ҳисобига ҳаракатлантиришни таклиф этган.

Россиялик профессор Борес Вейнберг 1910 йилда дунёда илк бор электромагнит майдон ҳисобига жисмни вакуум трубада ҳаракатлантирган. Бироқ Биринчи жаҳон уруши сабаб унинг изланишлари тўхтаб қолган. 2012 йилда эса Элон Маск ўзининг «Hyperloop» лойиҳасини тақдим этди ва унинг устида ҳамон иш олиб борилмоқда, деб хабар беради «Hi-News».

«Hyperloop» йўналишнинг боши ва охирини бирлаштириб турувчи иккита параллел трубадан иборат ер усти магистрал йўли кўринишига эга. Йўналишларнинг бирида узунлиги 25-30 метрли битталик капсулалар соатига 480 дан 1220 километр тезликкача ҳаракатланади. Лойиҳага кўра ҳаракатдаги капсулалар оралиғидаги вақт атига 30 сонияга тенг. Муҳандислар иккита тизим вариантини тақдим этган — йўловчилар ва йўловчи-юклар. Биринчи вариантда труба диаметри 2,2 метрга тенг бўлади ва унинг ичидаги капсулага 28 киши сиғади. Иккинчисида эса, диаметри 3,3 метрли трубадан фойдаланилади. Бунда капсулага нафақат одамлар, балки учтагача автомобиль ҳам сиғади.

Таъкидлаш керакки, «Hyperloop» мутлақ вакуум поезд ҳисобланмайди. Поезнинг ҳаракатланиши учун 100 Паскал босим ҳам етарли.

Капсула линияли электродвигатель ҳисобига ҳаракатга келтирилади. Ҳар 110 километрга ўрнатилган узунлиги 15 метрга тенг алюминийли рельс статор вазифасини бажаради. Ротор эса ҳамма капсулада бўлади, унинг доимий қуввати атига 100 киловаттга тенг. Бундан ташқари капсулаларга 1,5 тонна аккумулятор ҳам ўрнатилади. Мазкур аккумуляторлар қуввати 45 дақиқага етади.

Вакуум поездларининг дастлабки линиялари Ҳиндистон, АҚШ, Бирлашган Араб Амирликлари ва Жанубий Кореяда қурилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг