Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вазир АҚШда ишлаётган ўзбекистонликлар билан учрашди (фото)

Вазир АҚШда ишлаётган ўзбекистонликлар билан учрашди (фото)

Фото: Шерзод Шерматов

Google, Apple, Uber, CISCO, Amazon, EY каби қатор халқаро компанияларда фаолият юритаётган, тадбиркор ва Силикон водийсида ўқишда бўлган ватандошларимиз билан ўзбек миллий таомлари ресторанида учрашдик, деб ёзади АКТ вазири Шерзод Шерматов.

Қайд этилишича, уларга ўзбекистонлик ёшларни имкони борича аутсорсинг лойиҳаларига жалб қилиш таклифи берилган.

«Хоразмда бўлганимда ёш дастурчилар айтиб беришганди, АҚШдаги ҳамюртимиз соатига 70 долларлик буюртма олиб, бизга соатига 7 доллар нархда беради деб. Ёмонлаш маъносида эмас, балки бу мисол айнан хориждаги ҳамюртларимизга ҳам қўшимча даромад топишга имконият эканлигига яққол мисол», дея қайд этади вазир.

АКТ соҳаси раҳбарига кўра, вилоятлардаги университет талабаларига 7 доллардан соатига даромад бўлса, ойига минг доллар атрофида даромад дегани, яъни улар жон деб ишлашади, ҳам қўшимча портфолио ва тажриба бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, АКТ вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги делегация АҚШда қатор учрашувларни ўтказди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг